Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистонда дунёдаги энг йирик сузувчи ҚЭС қурилади

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик сузувчи ҚЭС қурилади

2023 йилда Ҳиндистонда жаҳонда муқобили бўлмаган сузувчи қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилади. Мадхя-Прадеш ҳукуматининг маълум қилишича, Нармада дарёсида қувати 600 МВт бўлган ҚЭС 2022-2023 йилларда қуриб битказилади.

Сузувчи ҚЭСнинг қуёш панеллари Омкарешвар сув ҳавзасига – 2 минг гектар ҳудудга жойлаштирилади. Панеллар жойлашуви сув сатҳи ўзгаришига қараб, автоматик тарзда мослаштирилади. ҚЭС кучли тўқинларга дош бериш баробарида, узлуксиз равишда электр қуввати етказиб бериш имконига эга. Қайд этилишича, мазкур лойиҳа учун 410 млн. доллар сарфланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img