Бош саҳифаЯнгиликларҲиндистонда авиаҳалокат юз берди

Ҳиндистонда авиаҳалокат юз берди

Ҳиндистоннинг “Air India” авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 учоғи Кожикода шаҳар аэропортига қўниш чоғида ҳалокатга учради. Ушбу шаҳарга AXB-1344 қатнов билан Дубайдан учиб келган учоқ ёмғирли ҳавода қўниш йўлагидан оғиб кетган.

Ҳалокат оқибатида Boeing 737 учоғининг учувчилар кабинаси ва олд қисми буткул вайрон бўлган.

Натижада учоқнинг иккала учувчиси ва 18 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Яна 120 нафар йўловчи жароҳатланди. Қайд этилишича, ҳаво кемасида жами бўлиб 174 нафар йўловчи, 10 нафар бола, 2 нафар учувчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img