Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистон "пластик" йўллар қуриш бўйича жаҳонда етакчи

Ҳиндистон “пластик” йўллар қуриш бўйича жаҳонда етакчи

Бугунга кунда Ҳиндистон “пластик” йўллар технологиясини яратиш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Пластикдан йўл қуриш технологиясини мамлакатда 2002 йилда Мадурай шаҳридаги Тиагаражара кимё муҳандислиги коллежи профессор Ражагопалан Васудеван кашф қилган. Олим оддий чиқиндидан асфалт йўлнинг асосини ташкил этувчи битув ўрнини босувчи йўл қопламаси ихтиро қилиб, патентлаган.

Васудеван технологияси майдаланган елим пластикни иссиқ ҳолатдаги битумга аралаштиришдан иборат. Тайёр аралашма шағал устидан тўкилади. Хомашё сифатида қандолат маҳсулотлари ўрамидан тортиб, елим халталаргача бўлган пластик материаллар ишлатилади. Бу аралашма туфайли зарур миқдордаги битум 8-10 фоизга камаяди.

Худди шу усулда Ҳиндистонда бугунги кунгача 100 минг километрдан ортиқ асфальт йўллар қурилди. 1,3 млрд аҳолига эга бўлган Ҳиндистонда бир йилда ҳар бир киши ўртача 11 кг. елим идишлардан фойдаланади ва уларнинг асосий қисми Ҳинд океани ва Араб денгизига ташлаб юборилади. Мисол учун биргина ўтган йилнинг 10 ойи давомида ҳиндистонлик балиқчилар Араб денгизидан 25 тонна елим идишлар, жумладан, 10 тонна полиэтилен халта ва идишлар йиғиб олишган. Уларнинг ҳаммаси қайта ишланиб, йўлларни асфалт қилишда фойдаланилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img