Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲиндистон Ўзбекистонда ИТ соҳасида ҳамкорликни ўрганмоқда

Ҳиндистон Ўзбекистонда ИТ соҳасида ҳамкорликни ўрганмоқда

Пандемияга қарамай, Ҳиндистон рақамли компаниялари, айниқса, Ҳиндистоннинг рақамли эволюциясидан фойда олишни мақсад қилган АҚШ компаниялари билан энг қулай ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Сўнгги тўрт ой ичида Google компанияси 10 миллиард долларлик фонд билан сармоя киритишини эьлон қилди, Walmart Flipkart га 1,2 миллиард доллар, Foxconn 1 миллиард доллар сармоя киритганини эьлон қилди, Facebook Ҳиндистоннинг Reliance Jio платформаларига 5,7 миллиард доллар сармоя киритди ва рўйхат Qualcomm билан давом этмоқда. Жанубий Кореянинг гиганти Kia motors, Ventures, Samsung, Саудия Арабистонининг PIF, Hyundai Mobis, Tsuzuki – япон электроникасининг етакчи компанияси, Axtria – хотира дастурлар ва маьлумотларни таҳлил қилиш бўйича глобал лидер, Thomson, We Global Ҳиндистонда ўсиб бораётган бозордан, ёш аҳоли ва керакли инвестиция муҳитидан фойда олишни мақсад қилишган.

Ҳиндистон рақамли бозорларнинг сўнгги фойдаланилмаган масканларидан бири, чунки 1,3 миллиард аҳолисининг деярли ярми Интернетга уланиши керак. Келгуси йилларда Интернетга уланишнинг ўсиши кутилмоқда. Деҳли сиёсатчилари ушбу имкониятдан кўпроқ сармояларни жалб қилиш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда ва айни пайтда маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватламоқда.

Ҳиндистон ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) компаниялари Ўзбекистондаги ИТ-фирмалар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга киришган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда фан ва технологиялар соҳаларини ривожлантиришга қаратилган чақириғига мувофиқ, Ҳиндистоннинг дастурий таьминотни реклама қилиш кенгаши Ҳиндистон элчихонаси билан икки мамлакатнинг АКТ компаниялари ўртасида видеоконференция орқали Б2Б учрашувларини ташкил этди.

Яқин йилларда Ўзбекистонда катта ютуққа эришмоқчи бўлган ИТ соҳаси ҳинд ИТ-компаниялари билан, айниқса бизнес жараёнларини автоматлаштириш, робототехника соҳасидаги аппарат воситалари, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасидаги дастурий таьминот соҳаларида салоҳиятни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди. Турли компаниялар учун кўп маьлумотлар, маьлумотларни таҳлил қилиш ва масофавий серверлар тармоғи дастурлари ва маьлумотлар таҳлиллари киритилди. Икки мамлакат ўртасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятдир.

Ўзбекистон ИТ-паркининг расмий вакиллари ва давлатнинг турли давлат хизматчилари билан бир қаторда Ҳиндистон ҳукуматининг IТЕС дастурига биноан ИТ технологиялари, дастурий таьминотни ишлаб чиқиш, кибер хавфсизлик, суньий интеллект, катта маълумотлар таҳлиллари бўйича малака оширишади. Ҳиндистон ИТ-мутахассиси, шунингдек, Ахборот технологиялари вазирлиги ва ИТ-паркда Ўзбекистонда АКТ соҳасида тажрибани ривожлантиришга ёрдам беради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img