Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистон-Ўзбекистон: ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик

Ҳиндистон-Ўзбекистон: ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик

12 феврал куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг “Самарқанд” анжуманлар залида Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхатнинг миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳиндистон элчихонаси, Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон Маданияти маркази (LBSCIC) ходимлари, мамлакатимиз ОАВ журналистлари иштирок этди.

Тадбирда элчи Маниш Прабхат жаноблари сўзга чиқиб, Ҳиндистон-Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бгунги аҳволи, Ҳиндистоннинг ички сиёсати ва коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга ошираётган ишлари, бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик масалалари хусусида тўхталиб ўтди. Элчининг таъкидлашича, пандемия шароитига қарамасдан икки давлат раҳбарияти ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик олий даражада давом этди. Хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2020 йилнинг январида Нью-Делида бўлиб ўтган “Рейсин мулоқоти” (Raisina Dialogue) анжуманида иштирок этиб, маъруза қилди. Ташриф давомида Ҳиндистон Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Ҳиндистон ва Ўзбекистон иштирокида ўзаро эришилган лойиҳа ва ташаббуслар амалга оширилишини назорат қилувчи Миллий мувофиқлаштирувчи қўмит ташкил этлган. Вазирлар даражасидаги Қўмитанинг биринчи учрашуви 2020 йил 24 августда бўлиб ўтди ва унда томонлар иштирокида савдо-иқтисодий, таълим, инвестциялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама этилди.

Қайд этилишича, пандемия инқирозига қарамасдан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо айланмаси 25 фоизга ўсиб, 440 млн АҚШ долларини ташкил этди. Ҳиндистоннинг мамлакатимизнинг фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қурилиш, кимё саноати, дам олиш боғлари, автомобил бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш ҳамда мемҳонхона бизнесига 2019 йилда киритган сармояси 12 фоизга ўсди.

Коронавирусга қарши кураш борасида ҳам Ҳиндистон мамлакатимизга ёрдам қўлини чўзиб, бу борада қатор беғараз лойиҳаларни амалга оширди.

2020 йилнинг 11 декабрида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мрзиёев иштирокида вирутал саммит бўлиб ўтди. Мулоқот давомида томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли кўп қиррали алоқалар, жумладан, тараққиёт, хавфсизлик, таълим, минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, Афғонистон билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Саммитда Ҳиндистон томони Ўзбекистонга йўл қурилиши, оқава сувларни тозалаш ва ахборот технологияларини ривожлантириш лойиҳалари учун 448 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланганини маълум қилди. Ўзбекистон томони “Ҳиндистон – Марказий Осиё” диалогининг 2-йиғилишида Ҳиндистон томонидан илгари сурилган Ўзбекистонда қиймати 1 млрд долларга тенг бўлган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаши ва ундан манфаатдор эканини билдирди.

Тарихи узоқ йилларга бориб тақаладиган Ўзбекистон-Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, дўстлик алоқалари ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Мухтасар қилиб айтганда, нафақат Осиёнинг, балки жаҳоннинг етакчи давлатларидан бири бўлган Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, ўзар ишонч ва истиқболли ҳамкорликка асосланган манфаатли алоқалар икки давлатнинг, икки халқнинг тараққиётига, фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбир давомида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси жаноб Маниш Прабхат журналистларни қизиқтирган қатор саволларга жавоб берди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img