Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви

Ҳиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви

Ҳиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви 2020 йил 28 октябрда рақамли видео-конференция форматида бўлиб ўтади. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари қатнашади. Учрашувга Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи ҳам махсус таклиф қилинган. 

Вазирлар сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий-тижорат, гуманитар ва маданий соҳалар, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича кенг доиралар бўйича фикр алмашадилар. Вазирлар минтақада ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича шериклик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишади.

Ҳиндистон ва Марказий Осиё мулоқотининг таъсис учрашуви Ҳиндистон ва Ўзбекистон томонидан 2019 йил 13 январда Самарқандда ташкил этилди. Бу Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун платформа сифатида ўйлаб топилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img