Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистон икки орол давлатга гуманитар ёрдам кўрсатди

Ҳиндистон икки орол давлатга гуманитар ёрдам кўрсатди

Ҳиндистон кучли қурғоқчилик туфайли гуманитар инқирозга юз тутган Мадагаскарга 1000 тонна гуруч ва 100 000 дона безгакка қарши таблетка юборишга қарор қилди. Бундан ташқари, яна 1000 тонна гуруч Комор оролларига юборилади.

Бундан бир неча кун илгари эса истеъфодаги генерал томонидан Россия-Ҳиндистон муносабатларининг совуқлашиб кетишига сабаб бўлган ҳолат хусусида билдирилган фикр қизғин мунозараларга сабаб бўлганди. Генералга кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатларга дарз кетишига айнан Ҳиндистон айбдордир. Чунки, Деҳли 90-йилларда “азалий ҳамкори ва стратегик шериги” Россияга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат гуманитар ёрдам кўрсатиши лозим эди. Деҳли эса бундай йўл тутмаган. Генералнинг айтишича, айнан ушбу ҳолат ҳинд-рус алоқаларига нуқта қўйилишининг бошланиши бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img