Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистон GRDI индексида иккинчи ўринни эгаллади

Ҳиндистон GRDI индексида иккинчи ўринни эгаллади

2019 йилда Ҳиндистон Глобал чакана савдони ривожлантириш индекси (GRDI)да иккинчи ўринни эгаллади. Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бор. Хусусан, чакана савдо мамлакатнинг энг йирик соҳаларидан бири ҳисобланади ва унинг ҳиссасига ялпи ишлаб чиқаришнинг 10 фоизи, банд бўлган аҳолининг 8 фоизи тўғри келади.

Қайд этилишича, чакана савдонинг умумий ҳажми 2017 йилдаги 795 млрд доллардан 2026 йилда 1,75 трлн долларга ўсиши кутилмоқда. Шунинг билан бирга, мамлакатда интернет-савдо ҳажми 2024 йилгача 27 фоизга ўсиб, 99 млрд долларга етиши кутилмоқда.

2020 йилда электрон тижорат соҳасини ривожлантиришга қарийб 8 млрд доллар сарфланган. Ҳозирда ҳинд чакана савдо бозорининг энг йирик ўйинчилари сифатида “Reliance Retail”, “Future Retail”, “Shoppers Stop”, “Trent Ltd” ва “Aditya Birla Retail” ширкатларининг номлари тилга олинади. Интернет-савдо бозорида эса “Flipkart”, “Snapdeal”, “Myntra”, “1mg”, “IndiaMART” ҳамда “Nykaa” компаниялари пешқадамлик қилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img