Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистон электр рикшларни ривожлантириш учун 1,39 млрд доллар сарфлайди

Ҳиндистон электр рикшларни ривожлантириш учун 1,39 млрд доллар сарфлайди

“Prescient & Strategic Intelligence” компаниясининг яқинда эълон қилинган “India Electric Rickshaw Market” номли ҳисоботида айтилишича Деҳли 2025 йилгача мамлакатда электр рикшлар соҳаси учун 1 394,2 миллион доллар сарфлашни режалаштирди ва бу аввалроқ кўзда тутилганидан 33,3 фоизга кўпдир.

Ҳисоботда айтилишича, 2014-2019 йиллар давомида Деҳли электр рикшларнинг йирик бозорига айланган. Соҳада ўсиш 2013 йилда, мамлакат пойтахти ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортидан электр рекш харид қилган фуқароларга 30 000 ҳинд рупийси миқдорида субсидия ажратилиши ортидан ўсишни бошлаган. Ушбу имтиёзнинг жорий этилиши рекшларга бўлган талабни кескин оширган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img