Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХХР Раисининг навбатдаги “Оқ китоб”и Шинжон-Уйғур мухтор вилоятига бағишланди

ХХР Раисининг навбатдаги “Оқ китоб”и Шинжон-Уйғур мухтор вилоятига бағишланди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг Шинжон-Уйғур мухтор вилояти ҳақидаги янги “Оқ китоби” нашрдан чиқди.

Китобда баён этилишича, 13-бешйиллик (2016-2020 йиллар) давомида Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятида қишлоқларда яшовчи кам таъминланган оилалар учун жами 1,2 миллионта уй қурилган ва шаҳар аҳолиси учун арзон нархдаги 1,3 миллионта уйни қуриш бошланган. Барча қишлоқ йўллари асфалт, бетон йўллар, автобуслар қатнови, барқарор электр таъминоти ҳамда кенг полосали интернет билан таъминланган.

Юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобил ва темир йўллар нолдан бошлаб қурилган ва бугунга келиб, ҳудуддаги барча префектура ва шаҳарларни қамраб олган. Шуниси эътиборлики, қисқа вақт мобайнида 22 та фуқаро аэропорти қурилиб фойдаланишга топширилган ва бу Хитойнинг бошқа барча маъмурий ҳудудларига нисбатан энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Вилоятда миллий тилларни ривожлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, бугунги кунда хитой, уйғур, қозоқ, қирғиз, мўғил ва сибэ тилларида газеталар, китоблар, аудио-видео маҳсулотлар ҳамда  ҳудудий электрон нашрлар чоп этиляпти. Шинжон-Уйғур вилоятида 100 номдаги, хусусан, этник озчилик миллатларга мансуб 52 та газета, қарийб 200 та даврий нашр (улардан 120 таси этник озчиликлар тилида) ўқувчиларга етказиб берилмоқда. Шинжон-Уйғур радио-телевизион станцияси  орқали тўрт тилда телекўрсатувлар, беш тилда радиоэшиттиришлар эфирга узатилмоқда. Кунлик Шинжон-Уйғур газетаси эса тўрт тилда чоп этилади.

Ҳудуднинг барча қишлоқларида бепул нонушта ва тушлик бериладиган болалар боғчалари фаолият кўрсатмоқда. Замонавий профессионал таълим тизими йўлга қўйилган. Жумладан. ҳозирда 37 та профессионал техника  коллежи, 147 та ўрта профессионал билим юртида ёшлар замонавий таълим ва касб-ҳунар сирларини ўрганмоқдалар. Шунингдек, олий таълим сифати ҳам алоҳида эътиборда. Бугунги кунда 56 та университет фаолият кўрсатмоқда ва уларни биргина  2020 йилда 2,1 миллион талаба, жумладан этник озчиликка мансуб 767 000 талаба турли мутахассисликлар бўйича битирган.

2019 йил ҳолатига кўра, Шинжон-Уйғур вилоятида 112 та кутубхона, 106 та музей ва мемориал заллар, 29 та илмий-техник музей, 60 та бадиий музей, 130 та уезд миқёсидаги музей ва 1350 та посёлка даражасидаги маданият маркази, ҳудуд аҳолисининг 98,9 фоизини қамраб олган 102 та радио-телевизион станция ишлаб турибди.

Диний тадбирлар эса ҳар бир йирик диний байрамларда ўтказилмоқда. Муқаддас Рамазон ойида ҳалол ресторан ва қаҳвахоналарни ишлатиш-ишлатмаслик эса уларнинг эгаларининг ихтиёрида. Айни пайда Шинжон-Уйғур вилоятида этник озчиликлар тилларидаги 40 дан ортиқ даврий исломий  нашрлар чоп этилмоқда. Қуръони карим ва имом ал-Бухорий ҳадислари тўплам шаклида хитой, уйғур, қозоқ ва қирғиз тилларида нашр этилди. Бугунги кунда Хитой ислом институти ва Шинжон-Уйғур ислом институти ва унинг филиалларида қарийб 4000 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img