Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Ҳеч нарса тугагани йўқ"

“Ҳеч нарса тугагани йўқ”

COVID-19 Австралияга яна “ҳужум” бошлади. Айниқса, қитъа-мамлакатнинг Мельбурн шаҳрида хавф жиддий тус олиб, бу ерда янги турдаги коронавирус билан суткалик зарарланиш кўрсаткичи бутун яшил қитъадагидан 10 марта ортиқни ташкил этмоқда.

Қарийб 5 миллионлик шаҳар аҳолисига фақат энг зарар буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учунгина кўчага чиқиш тартиби жорий этилди. Мазкур чеклов олти ҳафта давомида амалда бўлади.

Илгари кўп қаватли уйларда яшовчи, коронавирус юқтириб олган 3 мингдан ортиқ мелбрунлик буткул карантинга олинган эди. Бундан ташқари, шаҳардаги меҳмонхоналарда хориждан келган меҳмонлар ҳам карантинда ушлаб турилган.

Бошқа мамлакатларда бир суткада ўн минглаб одамларда коронавирус инфекцияси аниқланаётган бир пайтда Австралияда бу кўрсаткич 200 нафар атрофида бўлиб турибди. Шундай бўлсада, ҳукумат ушбу ҳолатдан жиддий хавотирга тушган.

Бу борада Австралия Бош вазири: “Ҳеч нарса тугагани йўқ. Сиз бузаётган ҳар бир чеклов ёки амал қилмаётган тиббий тавсия кимнидир ҳаётига нуқта қўйиши мумкинлигини унутманг”, – деди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img