Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲавонинг ифлосланишига iPhone 12 сабаб бўлгани айтилди

Ҳавонинг ифлосланишига iPhone 12 сабаб бўлгани айтилди

“Morgan Stanley” банки таҳлилчилари Хитойнинг бир қанча ҳудудларида ҳавонинг сифати кескин ёмонлашганини аниқладилар. Қайд этилишича, атмосферада атроф-муҳит учун зарарли бўлган моддаларнинг пайдо бўлишига iPhone 12 смартфони учун бутловчи қисмлар етказиб бераётган корхоналар сабаб бўлаётган экан.

Жумладан, “Apple”нинг йирик ишлаб чиқариш ҳамкори жойлашган Чжэнчжоу вилоятида ҳаво таркибида азот диоксиди кўпайган. Худди шундай ҳолат, “Foxconn”, “Wistron” ва “Pegatron” фабрикалари жойлашган Шэнчжэне, Чэнду ва Чунцине шаҳарларида ҳам кузатилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img