Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲарбийлар президент туғилган кунига ўзига хос совға тайёрладилар

Ҳарбийлар президент туғилган кунига ўзига хос совға тайёрладилар

Бугун, 7 октябрда Россия президенти 68 ёшини нишонламоқда. Мамлакат Қуролли кучлари давлат раҳбарининг туғилган кунига ўзига хос совға тайёрлади. Гап шундаки, кеча илк марта денгизда гипертовушдан тез учувчи «Циркон» ракетаси синовдан муваффақиятли ўтказилди.

Оқ денгизда «Адмирал флота Советского Союза Горшков» фрегатидан учирилган қанотли ракета 8 Мах тезлик билан 28 километр баландликда ҳаракатланиб 450 километр олисликдаги нишонни йўқ қилди. Парвоз давомийлиги 4,5 дақиқани ташкил этди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Валерий Герасимов бугун президент Владимир Путин билан бўлган онлайн суҳбатда ахборот берди. Унинг айтишича, давлат синови якунланганидан сўнг сувости ва сувусти кемалари «Циркон» ракета тизимлари билан жиҳозланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img