Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲамшира қотил экани маълум бўлди

Ҳамшира қотил экани маълум бўлди

Англиянинг Чешир графлигидаги касалхонада ҳамишира бўлиб ишловчи 30 ёшли Люси Летби саккиз нафар чақалоқнинг умрига зомин бўлганликда ва яна ўн нафарининг ҳаётига суиқад қилганликда айбланмоқда. Аёл айни пайтда қамоққа олинган. Бу ҳақда полиция маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳамшира аввал ҳам икки марта ҳисбга олинган, бироқ чақалоқларнинг ўлими сабабига ойдинлик киритилмагани учун у гаров эвазига озодликка чиқарилган. Тергов давомида 2015 йилнинг июн ойидан 2016 йилгача бўлган даврда касалхонада қайд этилган чақалоқлар ўлими сабаби ўрганилган. Люси Летби ишлайдиган касалхонада гўдаклар ўлимининг юқорилиги полициянинг эътиборини тортган. Бундан ташқари, шифокорлар вафот этган уч нафар чақалоқнинг баданида жароҳат излари борлигини аниқлаганлар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img