Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХалқаро саммит томошабинлар иштирокисиз ўтказилади

Халқаро саммит томошабинлар иштирокисиз ўтказилади

Туркиянинг Истамбул шаҳрида жорий йилнинг 17-18 декабр кунлари дунёнинг барча спорт брендларини бирлаштирувчи “Brand & Sport Summit” саммити бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, тўртинчи марта ўтказилаётган мазкур халқаро анжуманга бу гал томошабинлар таклиф этилмайди. Бироқ тадбирнинг барча рақамли платформаларда кузатиш имконияти яратилади.

Тадбирда футбол бўйича Туркия миллий терма жамоаси мураббийи Шенол Гюнеш, «Фенербахча» клубининг спорт директори Эмре Белезоглу, шунингдек Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) президенти, федерациялар раҳбарлари, спорт буюмлари ишлаб чиқарувчи жаҳон брендлари ҳамда маркетинг гуруҳлари вакиллари иштирок этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img