Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХалқаро эксперт ва журналистлар Агдамни “Кавказ Хиросимаси” деб атамоқда

Халқаро эксперт ва журналистлар Агдамни “Кавказ Хиросимаси” деб атамоқда

“Report” ахборот порталининг маълум қилишича, Озарбайжон Републикаси президенти Илҳом Алиев Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги мамлакатда бўлиб турган делегацияни қабул қилган. Суҳбат давомида икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, Жанубий Кавказ минтақаси билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилган.

Президент Илҳом Алиев суҳбатда қарийб 30 йил давомида Арманистон истилоси остида қолиб келган Озарбайжоннинг тарихий ерлари катта кўламдаги вайронакорликларга учраганини таъкидлаган. “Агдамни халқаро  экспертлар ва журналистлар «Кавказ Хиросимаси» деб аташади. Физули шаҳридан вайрон бўлмаган биронта бино қолмаган. Истилодан озод этилган ҳудудларда фақат вайроналарни кўриш мумкин. Уйлар, жамоат бинолари, диний ёдгорликлар ва қарийб 60 та масжид, ҳатто қабристонларгача  оккупация йилларида яксон этилган», – деган Озарбайжон Президенти.

Илҳом Алиев, шунингдек, ҳозирда Арманистонда юз бераётган воқеликларга, хусусан, озарбайжонликларга нисбатан иғвогарона ҳаракатлар ўсиб бораётгани, айрим сиёсий кучлар Озарбайжоннинг халқаро тан олинган ҳудудларини яна босиб олиш эҳтимоли ҳақида очиқ-ойдин гапираётгани ҳақида фикр юритиб, бу каби ўч олиш ҳаракатлари хавфли эканлигини, биринчи навбатда Арманистон томони учун хавфли эканини маълум қилган.

Қайд этиш керак, жаҳоннинг кўплаб етакчи оммавий ахборот воситалари, жумладан, “National Geographic” халқаро телеканали, “Rian-novosti” каби ахборот агентликлари арманлар истилоси даврида тарихан Озарбайжонга қарашли шаҳар, қишлоқлар ақлбовар қилмас даражада варварларча муносабатга дуч келганини маълум қилиб, бу ҳақдаги тасвирларни эълон қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img