Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонХалқ таълими тизимида 192 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликлар аниқланган

Халқ таълими тизимида 192 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликлар аниқланган

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида юқори палата раиси Танзила Норбоева бюджет соҳасида талон-торожликларга қатъий чек қўйиш кераклигини таъкидлади.

Сенат раисининг айтишича, ўтган йилда 2,5 мингдан зиёд бюджет муассасасида 301 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилинган. Нархларни сунъий ошириш орқали давлат харидларини амалга ошириш ҳолатлари содир этилган. Прокуратура мазкур йўналишдаги ишларда таъсирчан ва қатъий чоралар қўллаши, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига аниқ таклифлар киритиши зарур.

– Айрим соҳаларида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатларига барҳам берилмаётганини умуман тушуниб бўлмайди. Халқ таълими тизимида 192 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Сохта ҳужжатлар асосида 40 млрд сўмдан ортиқ маблағ, жумладан, Деҳқонобод, Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ туманлари халқ таълими бўлимларида 8,7 млрд сўмлик иш ҳақи ноқонуний ўзлаштирилган, миллиардлаб маблағлар самарасиз лойиҳаларга ажратилган. Тизимдаги қурилиш-таъмирлаш ишларида қарийб 6 млрд сўм маблағ нотўғри сарфланган. Беруний туманида 420 млн сўмга қурилиб, фойдаланишга топширилди деб кўрсатилган мактаб филиали аслида бўм-бўш ер бўлиб чиққанини ақлга сиғдира олмаймиз, – деди Танзила Норбоева.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img