Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲалокат етти нафар ҳарбийни ҳаётдан олиб кетди

Ҳалокат етти нафар ҳарбийни ҳаётдан олиб кетди

“France-Press” ахборот агентлиги Исроилдаги манбасига таяниб хабар беришича, бугун, 12 ноябр куни Мисрнинг Синай яриморолида тикучар ҳалокатга учраган. Фожиа оқибатида беш одам — АҚШнинг беш нафар, Франция ва Чехиянинг бир нафардан фуқароси қурбон бўлган.

Айни пайтда сабаблари ўрганилаётган ҳалокатда ҳалок бўлганлар Синай ярим оролида тинчлик ва барқарорлик сақланишига дахлдор Кўпмиллатли кучлар вакиллари бўлишган.

Қайд этиш керак, мазкур халқаро контингент 1979 йилда Миср ва Исроил ўртасида тинчлик шартномаси имзоланганидан сўнг ташкил этилган. Ҳозирги вақтда контингент кузатувчи вазифасини бажармоқда. Кўп миллатли кучлар 12 мамлакат — Австралия, Канада, Колумбия, Чехия, Фижи, Франция, Италия, Янги Зеландия, Норвегия, Буюк Британия, АҚШ ва Уругва вакилларидан ташкил топган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img