Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲали 15 ёшга тўлмаган 346 нафар қиз она бўлди

Ҳали 15 ёшга тўлмаган 346 нафар қиз она бўлди

ISNA ахборот агентлигининг Эрон статистика вазирлиги ҳисоботига таяниб хабар беришича, 2020 йилнинг март-май ойларида 14 ёшгача бўлган қарийб 7 минг нафар қизлар турмушга узатилган. Ҳужжатда, эрга берилган қизлар орасида ҳали 10 ёшга тўлмаган қизлар борлиги ҳам қайд этилган.

Ҳисобот даврида ҳали 15 ёшга тўлмаган қизлардан 346 нафари фарзанд дунёга келтирган бўлса, 15 дан 19 ёшгача бўлганларнинг 16 минг нафарида туғруқ рўйхатга олинган.

Афсусланарлиси шундаки, Эрон Фуқаролик кодекси билан суд рухсати бўлган тақдирда 13 ёшдан кичик шахсларни никоҳга олиш белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, аксарият оилалар бу қоидаларга зид тарзда иш тутадилар.

Жамоатчилик икки йилдан буён қонундаги мазкур талабни қайта кўриб чиқишни парламентдан сўраб келмоқда. Аммо 13 ёшдан кичик шахслар билан турмун қуришни ман этиш масаласи ҳамон парламент кун тартибига киритилгани йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img