Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГвинеяда қайд этилган Эбола безгагидан қўшнилар хавотирда

Гвинеяда қайд этилган Эбола безгагидан қўшнилар хавотирда

Шу боисдан Либерия ҳукумати қўшни давлатдан Эбола безгаги кириб келишининг олдини олиш учун шошилинч чораларни кўришга киришди. Президент Жорж Веа соғлиқни сақлаш тизими амалдорларига Гвения билан чегарадош ҳудудлардаги шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини зудлик билан текширувдан ўтказиш, Эболага қарши кураш чораларини кучайтириш ҳақида топшириқ берган.

Қайд этиш керак, Ғарбий Африкада, асосан, Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонеда 2014–2016 йилларда тарқалган Эбола безгаги қарийб 11 минг одамни ҳаётдан олиб кетган бўлса, касаллик туфайли вафот этганларнинг 4000 нафари Либерия ҳиссасига тўғри келади.

Ўтган ҳафта Гвинеяда Эбола вабосининг янги ўчоғи пайдо бўлгани ортидан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларидан иборат комиссия шошилинч тарзда ушбу мамлакатга етиб келган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img