Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонГулноранинг миллионларга қўли етмаяпти

Гулноранинг миллионларга қўли етмаяпти

Ижтимоий тармоқларда маълум қилинганидек, Женева суди Гулнора Каримованинг фойдасига қарор чиқарди. Бироқ, қайд этилишича, ушбу ҳужжат собиқ маликага 350 млн АҚШ долларини қайтаришни таъминламайди.

Суд ҳозирча унга ушбу маблағ бўйича суд жараёнида иштирок этиш ҳуқуқини берди. Швейцария банкларида музлатилган пуллар тақдирини эса апелляция эмас, жиноий суд ҳал қилади. Бу жараёнда Каримова хоним жавобгар сифатида суд залида ҳозир бўлиши шарт. Бироқ айни пайтда суд томонидан берилган жазо муддатини белгиланган тартибда ўтаётган Гулноранинг Женевага учиш ҳуқуқи йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img