Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Gucci" болаларни коронавирусдан ҳимоя қилиш лойиҳасини молиялаштиради

“Gucci” болаларни коронавирусдан ҳимоя қилиш лойиҳасини молиялаштиради

Италиянинг “GAVI” ширкатининг маълум қилишича, ЮНИСЕФ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” гуруҳи вакциналарини оммавий қўллаш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади.

“Gucci” бренди ҳам бу ташаббусга қўшилиб, вакцина сотиб олиш учун қарийб 500 минг доллар ажратишини маълум қилди. Қайд этилишича, янги турдаги коронавирусга қарши вакциналар ЮНИСЕФга топширилади.

Бундан ташқари, “Gucci” вакиллари 5 декабрдан 26 декабрга қадар жаҳон миқёсидаги ушбу лойиҳани молиялаштириш учун хайрия тўплаш ишларини амалга оширади. “Gucci” айни пайтга қадар мазкур лойиҳа доирасида болаларни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун 100 минг доллар ўтказиб берди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img