Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГрузия-Абхазия муносабатлари яхшиланиши мумкинми?

Грузия-Абхазия муносабатлари яхшиланиши мумкинми?

Абхазиянинг “Аруаа” ветеранлар ташкилоти тан олинмаган мамлакат президенти Аслан Бжанининг истеъфосини талаб қилмоқда. Бунга 2020 йилнинг декабрида қабул қилинган “Абхазия Республикасининг янги ташқи концепцияси” сабаб бўлди. Ҳужжатнинг асосий бандларидан бири чегарадош Грузия давлати билан тенг шартлар асосида қўшничилик муносабатларини яхшилаш ҳисобланади ва 1992-1994 йиллардаги грузин-абхаз уруши иштирокчилари эса буни ҳатто эшитишни истамаяпти.

Расмий Сухуми Грузиянинг “иғвогорона” ҳаракатларидан ташвиш билдириб, Тбилисига жанговор ҳаракатлар бошлаш ҳуқуқини чекловчи халқаро мажбурият олиш борасида мурожаат этиб келмоқда. Бугунги кунда Абхазия ва Грузия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Негаки, Тбилиси Абхазияни Грузиянинг бир қисми деб ҳисоблайди. Сухум ва Тбилиси ўртасидаги бу борадаги баҳслар Европа Иттифоқи, ЕҲҲТ ҳамда БМТ ҳамраислигидаги Женева музкоралари доирасида кўриб чиқиб келинмоқда. Ушбу натижасиз учрашувлардан Грузия ҳам, Абхазия ҳам чарчаган. Бу формат иккала томонни ҳам қониқтирмаяпти. Икки республика ўртасидаги интеграция жараёни шунга қарамай ривожланиб бормоқда. Томонлар Ингур ГЭСдан ҳамкорикда фойдаланади, савдо айланмасида йил сайин ўсиш кузатилмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, икки республика ўртасидаги баҳсга нуқта қўйиш барибир Москва ва Брюсселга боғлиқ бўлиб турибди. Озарбайжон-Арманистон ўртасидаги воситачиликни қойилмақом қилиб, қон тўкилишига нуқта қўйдим деб иддао қилаётган Москва грузин-абхаз муносабатларида олдинга силжиш бўлиши ҳақида гапирмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img