Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГрузия 2024 йилда ЕИнинг тўлақонли аъзосига айланишга ҳаракат қилмоқда

Грузия 2024 йилда ЕИнинг тўлақонли аъзосига айланишга ҳаракат қилмоқда

2017 йилнинг мартида Европа Иттифоқи ва қўҳна қитъа давлатлари Грузия ишончли ва муносиб ҳамкор сифатида эътироф этилган тарихий қарорни қабул қилди.

Грузин ҳамжамияти, хусусан, Абхазия ва Цхинвал ҳудуди аҳолиси евроинтеграция ортидан вужудга келадиган барча имтиёз ва қулайликлардан фойдалана олишлари учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу ҳақда Грузия ва Шенген мамлакатлари ўртасида визасиз тартиб жорий этилганининг тўрт йиллиги муносабати билан Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвили маълум қилди.

«Биз Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзосига айланиш устида изчил иш олиб бормоқдамиз ва 2024 йилда бу борада расмий ариза беришга тайёргарлик кўряпмиз», – деди грузин ҳукумати раҳбари сана муносабати билан қилган чиқишида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img