Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГрузин мухолифати Познерга мамлакатдан чиқиб кетишни талаб қилмоқда

Грузин мухолифати Познерга мамлакатдан чиқиб кетишни талаб қилмоқда

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида мухолифат вакилларининг намойиши бўлиб ўтмоқда. Митингга мамлакатга кеча кечқурун россиялик журналист Владимир Познернинг келгани сабаб бўлган. Шу боисдан у жойлашган меҳмонхона олдида норозилик намойиши уюштирилди.

Митинг ўтказаётганлар ҳукуматдан 85 ёшли тележурналист Познерни мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилмоқда. Намойишчилар меҳмонхонага электр узатилишини тўхтатиб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция ғазабланган намойиш иштирокчилари меҳмонхонага бостириб киришларининг олдини олиш учун барча чораларни кўрмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img