Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГерманиянинг газ сақлаш омборлари деярли бўшаб қолди

Германиянинг газ сақлаш омборлари деярли бўшаб қолди

Мамлакатда чоп этиладиган “Handelsblatt” нашрининг маълум қилишича, Германиядаги газ сақлаш омборлари ҳатто ярмигача ҳам тўлмаган ва бунга халқаро занжир реакцияси сабаб бўлган.

“Бу қишда Россия, Нидерландия ва Норвегиядан олинаган табиий газни сақловчи Германиядаги йирик газ сақлаш омборлари тез суръатларда бўшаб бормоқда. Айни пайтда ерости сақлагичларида атиги мавжуд сиғимнинг 41 фоизи миқлорида газ қолган, холос. Ўтган йилнинг айни шу даврида эса бу кўрсаткич 82 фоизга тенг бўлганди”, – дейилади мақолада.

Оператор-компаниялар эса истеъмолчиларни тинчлантиришга уриниб, ҳар қандай шароитда газ билан таъминлаш кафолатланишини ваъда қилмоқдалар. Улар ҳисобот даври якунланадиган 31 мартга қадар газ заҳираларининг камайиши меъёрий ҳолат эканини таъкидлашган.

Германия газ тақчиллиги билан боғлиқ муаммога дуч келмаслик учун “Шимолий оқим-2” лойиҳасини мумкин қадар тезроқ ниҳоясига етказишга интилмоқда. Бироқ, АҚШ ва ЕИниг қатор давлатлари томонидан лойиҳа қурилишига тўсқинлик қилинаётгани Германия каби Россиянинг манфаатларига ҳам зарар етказяпти. Берлин “Шимолий оқим-2” соф тижорий лойиҳа эканини қайта-қайта таъкидлаётган бўлсада, бу лойиҳага қарши чиқаётганлар Москва Болтиқ денгизи тубидан ўтган газ қувуридан Европага босим ўтказувчи дастак сифатида фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img