Бош саҳифаЯнгиликларГермания ва Белгия божхоналари ҳамкорлигида 23 тонна кокаин ушланди

Германия ва Белгия божхоналари ҳамкорлигида 23 тонна кокаин ушланди

24 феврал наркотрафикка қарши курашувчи Европа махсус хизматлари учун тарихий кунга айланди. Гап шундаки, аввалига германиялик божхоначилар Ҳамбург портида қурилиш буёқлари сифатида расмийлаштирилган банкаларга жойлаштирилган 16 тонна кокаинни аниқладилар. Юк Парагвай компаниясига тегишли бўлиб, Монтевидео бандаргоҳидан йўлга чиққан кема океан орқали Европа соҳилларига етиб келган.

Ушбу ҳодисадан бир неча соат ўтиб, белгиялик божхоначилар Антверпен портида Панамадан келган кемани текширувдан ўтказиш жараёнида юклар орасига усталик билан яширилган 7,2 тонна кокаинни аниқлашга муваффақ бўлдилар.

Мусодара этилган кокаиннинг баҳоси 5 миллиард евродан ортиқни ташкил этиши маълум бўлди. Иккита юк кемаси орқали Лотин Америкасидан келтирилган гиёҳвандлик моддалари режага кўра Нидерландияга етказиб берилиши ва юкни шахси аниқланмаган буюртмачи кутиб олиши керак эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img