Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГермания Навалнийнинг заҳарланиш сабабини тагига етмоқчи

Германия Навалнийнинг заҳарланиш сабабини тагига етмоқчи

Германия ҳукумати айни пайтда Берлиндаги “Charité” клиникасида даволанаётган рус мухолифати етакчиси Алексей Навалний ҳарбий заҳарловчи модда билан заҳарланган бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмаяпти.

“Der Spiegel” нашрининг ёзишича, беморни даволаётган “Charité” клиникаси мутахассислари ҳам шундай фикрда. Шу боисдан, шифокорлар ҳукуматга мурожаат қилиб, Навалнийнинг заҳарланиш ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида ёрдам кўрсатишни сўраган. Шунга кўра, эндиликда немис армиясининг Мюнхендаги ёпиқ фармакология ва токсикология лабораторияси бу ишга жалб этилди. Энди ушбу марказнинг заҳарлар ва кимёвий ҳарбий заҳарловчи моддалар бўйича энг яхши мутахассислари масалага ойдинлик киритиш билан шуғулланадилар.

Бундан ташқари, Британиянинг Портон-Даун шаҳрида жойлашган Биологик ва кимёвий қуролларни тадқиқ этиш марказига ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Ушбу марказ мутахассислари собиқ рус жосуси Сергей Скрипал ва унинг қизи номаълум
заҳарловчи модда билан заҳарланганда махсус хизматларга яқиндан ёрдам берганди.

Германия ҳукумати бордию Алексей Навалнийнинг заҳарлангани ва бунда Кремлнинг қўли борлиги исботланса, Берлин Россияга нисбатан санкциялар жорий этишини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img