Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГермания ҳукумати "Толибон" билан махфий учрашув ўтказди

Германия ҳукумати “Толибон” билан махфий учрашув ўтказди

“BILD” журналининг хабар беришича, ГФР ҳукумати вакиллари 31 июл куни «Толибон» радикал ҳаракати раҳбарияти билан учрашув ўтказган. Нашрга кўра, музокарада Германия томонидан Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил Яспер Вик иштирок этган. Учрашув немис махсус хизматлари томонидан АҚШ билан келишилган ҳолда ташкил этилган.

Қайд этилишича, учрашувда Афғонистондаги гуманитар ташкилотлардан фаолият кўрсатаётган немис мутахассислари ва халқаро операция жараёнида иштирок этган Бундесвер ҳамда ГФР федерал полициясига ёрдам берган афғонистонликларнинг хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинган. Айни пайтда Афғонистонда немислар билан ҳамкорлик қилган 700 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари бўлиб, улардан 500 нафари Германияга кетиш истагини билдирган.

BILD газетасининг таъкидлашича, Германия ТИВ толиблар билан музокара олиб борилаганини тасдиқлаган. Вазирлик Доҳада Яспер Вик радикал ҳаракат вакиллари билан, шунингдек Афғонистон ҳукумати аъзолари билан учрашув ўтказилганини маълум қилган. Учрашувдан аввалроқ Вик Афғонистон пойтахти Кобулда бўлиб қайтган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img