Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГерхард Шиндлер: "Авлодларимиз хитойликларнинг цехларида ишлашини истамайман"

Герхард Шиндлер: “Авлодларимиз хитойликларнинг цехларида ишлашини истамайман”

Германия Федерал чегара хизматининг собиқ зобити, 2011-2016 йилларда мамлакат жосуслик хизматига раҳбарлик қилган Герхард Шиндлернинг “BNDдан ким қўрқади?” номли китоби чоп этилди. “Bild” нашри журналистлари муаллиф билан замонавий дунёнинг муҳим воқеликлари билан ҳам суҳбатлашган. Қуйида интервюдан айрим парчалар келтирилмоқда.

“Путин Россияга унинг ўтмишдаги қудратини қайтаришни истаяпти. Биринчи навбатда, ҳарбий салоҳиятини. Буни рус армиясининг кенг миқёсда модернизация қилинаётганида кўриш мумкин. Иккинчи масала шундаки, у модернизация қилинган ушбу армиядан фойдаланяпти ҳам. Бунга Сурия, Украинадаги воқеаларни ва Қримни босиб олинишини мисол сифатида келтириш мумкин. Бу жараённинг хавфли жиҳати шундаки, ҳарбий воситалардан фойдаланиш чегараси пасайиб кетган”.

“Дунёдаги тинчликка Хитой катта хавф соляпти. У барча соҳаларда дунёда биринчи бўлишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Биз Германияда улар билан яхши иқтисодий муносабатлар ўрнатишни истаётган бир пайтда, улар ҳар куни янги нимадир яратяпти. Агар келажакни ўйлайдиган бўлсак, Хитой билан аниқ муносабатимизни белгилаб олишимиз керак. Чунки, мен эртага бизнинг авлодлар хитойликларнинг цехларида ишлашини истамайман”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img