Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонГейтс пандемияга алоқадор эмас...

Гейтс пандемияга алоқадор эмас…

Эмлаш ҳақида ишончсиз гапларнинг тарқалиши коронавирус пандемиясининг чўзилишига олиб келиши мумкин. Бундай фикрни Microsoft асосчиси Билл Гейтс Германия нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. У, шунингдек, пандемияга алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, унинг жамғармаси аввал ҳам одамлар томонидан вакцинага ишончсизлик билдирилиши ҳолатига дуч келган. Миллиардернинг таъкидлашича, бундай хато қарашларга қарши курашиш учун нуфузли одамлар, жамиятнинг катта обрўга эга вакиллари ёки диний етакчиларга мурожаат қилиш лозим. Уларгина вакцинанинг устунликларини аҳолига тушунтира олишлари мумкин. Коронавирус пандемияси бошиданоқ ижтимоий тармоқ ва интернетда Гейтснинг пандемияга алоқадорлиги ҳақида гаплар урчиганди.

Баъзи порталлар ва интернет-фойдаланувчилар миллиардер гўёки Ер аҳолиси ортидан глобал кузатув олиб бориш мақсадида эмлаш орқали одамларни чиплаётгани ҳақида ёзишган. Гейтс бу фаразлар жавоб бериб ўтиришга арзимайдиган “аҳмоқона” миш-мишлар эканини айтган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img