Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Газпром"дан мижозлар юз ўгирмоқда

“Газпром”дан мижозлар юз ўгирмоқда

Хитойда табиий газга бўлган талаб тушиб кетгани ортидан Ўзбекистонда миллий бойлигимизни қазиш ишларини қисқартирганини эълон қилган Россиянинг «Газпром» ширкати бир қатор жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда.

Бугунги кунда «Газпром» билан ҳамкорликни тўхтатаётган давлатлар сони ҳам кўпайиб боряпти. Хусусан, ширкатнинг Европада тўртта асосий мижози – Сербия, Венгрия, Австрия ва Чехия қолди. Бу унчалик катта бозор ҳисобланмайди ва Кўҳна қитъани зангори олов билан таъминлаб турган ушбу йўналишдаги рус қувурлари бўшаб қолиши тахмин қилинмоқда.

Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган йиллар давомида рус газининг асосий харидорларидан бири бўлган Германиянинг «Газпром»дан маҳсулот сотиб олиш ҳажми бор-йўғи 21 фоизни ташкил этди. Чунки, немислар асосий эътиборни суюлтирилган газ истеъмолига қаратиш билан бирга, бўшаб қолган қувурлардан водород ёнилғисини транспортировка қилишда фойдаланишни режалаширмоқда.

Юқоридаги тўрт давлатнинг эса ҳозирда суюлтирилган газ терминалларига бевосита чиқиш имконияти йўқ ва бу ҳам вақтинча. Негаки ушбу мамлакатлар ҳозирда суюлтирилган газ таъминотини ҳал этиш чораларини кўряпти. Мисол учун, Венгрия ушбу турдаги газни харид қилиш учун Қатар билан келишувга эришди ва суюлтирилган газ мамлакатга Хорватия орқали етказиб берилади.

Россия газининг яна бир йирик харидори – Хитойга ҳам афтидан хориж табиий гази керак бўлмай қолган кўринади. Бунинг сабаби, мамлакат ҳудудида янги йирик табиий газ конлари топилгани ва хитойликлар ҳам суюлтирилган газдан кенг кўламда фойдаланишга ўтиш ҳаракатида экани билан изоҳланмоқда. Буларнинг барчаси Россия давлат бюджетининг асосий манбаларидан бири бўлган «Газпром» АЖни мушкул аҳволга солиб қўяди…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img