Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҒарб танқидлари остида қолаётган Пекин Токиога умид боғламоқда

Ғарб танқидлари остида қолаётган Пекин Токиога умид боғламоқда

Жорий йилда Япония пойтахти Токиода ўтказилиши режалаштирилган ёзги Олимпиада ўйинлари бекор этилиши мумкин. Гарчи бунинг эҳтимоли кам бўлса-да, бу борада ОАВда турли фикрлар билдирилмоқда. Чунки, японияликларнинг 350 мингдан ортиғи Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши петицияга имзо чекди.

Айни бир пайтда Хитой Японияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини ўз вакцинаси билан хавфсиз ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Пекиннинг умид қилишича, қийин пайтда қўллаб-қувватлагани учун Токио унга миннатдорлик билдиради.

Кунчиқар юртда эса Олимпиада ўтказилишига қарши намойишлар тўлқини тингани йўқ. Одамлар: “Олимпиада ўйинлари камбағалларни ўлдиради” деган шиорлар билан кўчаларга чиқяпти. Хитой етакчиси Си Цзинпин японияликларнинг норозилиги ортидан Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахга мурожаат қилиб, Токио Олимпиадасини Хитой коронавирусга қарши вакцинаси билан таъминлашини маълум қилди. Бунга жавобан, Япония 2022 йилда Пекинда ўтказилиши кўзда тутилган қишки Олимпиада ўйинларини қўллаб-қувватлаши керак экан. Негаки, айни пайтда Ғарб давлатлари Хитойда уйғурлар қатағон қилинаётгани боис Олимпиадани байкот қилишга чақирмоқда. Жумладан, АҚШ сенаторлар гуруҳи Хитойни Олимпиада ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги  резолюцияни илгари сурмоқда. Бундан ташқари, бойкотга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи 180 га яқин халқаро ташкилот қўшилиш истагини билдирган.

Бундан кўринадики, Хитой Токио Олимпиадасига ёрдам қўлини чўзиш эвазигақишки Олимпиада ўйинлари борасида Япониянинг ёрдамига таянишни кўзламоқда. Катта эҳтимол билан айтганда, Россия, Эрон, Арманистон каби каби мамлакатлар бу борада Пекинни қўллаб юборишга тайёр турибди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img