Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФранцияликлар сўз эркинлиги чекланишидан норози бўлмоқда

Францияликлар сўз эркинлиги чекланишидан норози бўлмоқда

Айни кунларда бутун Франция бўйлаб оммавий тартибсизликлар давом этмоқда. “Глобал хавфсизлик тўғрисида”ги қонунга кўра сўз эркинлиги чекланишидан норози бўлганлар намойиш ўтказишни тўхтатмаяптилар.

Жумладан, 28 ноябр куни бўлиб ўтган норозилик юриши давомида тартибсизликлар бошланиб кетиб, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди. Оқибатда 98 нафар полиция ва жандармея ходими жароҳатланди. Бу ҳақда Франция ИИВ вазири Жералд Дарманен маълум қилди.

Қайд этилишича, шанба кунги намойишларда 130 мингдан ортиқ одам иштирок этган. Хусусан, пойтахт Парижда 46 минг одам янги қонундан норози бўлиб кўчага чиққани айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img