Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФранциялик дипломат Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

Франциялик дипломат Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

Франция муваққат ишлар вакили яноб Брис Рокфой Франциянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги бир йиллик иш фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Унинг раҳбарлигида 2021 йил май ойида ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вазир-делегат Франк Ристернинг расмий ташрифи ва машур француз-австриялик рассом Рената Граф кўргазмасининг ташкил этилиши каби кўплаб қўшма лойиҳалар ва тадбирлар амалга оширилди, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида янги қўшма лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилди.

“Элчихона ходимлари жаноб Рокофой билан ҳамкорликдан энг илиқ хотираларни сақлаб қолишади ва биз у билан бутунлай хайрлашмаймиз, балки қуёшли Ўзбекистонда яна учрашгунча деймиз! Биз унга омад ва келгуси фаолиятида катта муваффақиятлар тилаймиз! Бўш келманг, яноб Рокфой!”, – дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img