Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФранцияда карантин чоралари яна кучайтирилди

Францияда карантин чоралари яна кучайтирилди

Бугун, 20 июлдан бошлаб Францияда янги турдаги коронавирус тарқалиши муносабати билан чеклов чоралари яна кучайтирилди.

Хусусан, жорий этилган карантин қоидаларига кўра, бугундан бошлаб ёпиқ турдаги барча жамоат жойлари – дўконлар, аэропортлар, вокзаллар, банклар, ибодатхоналарда тиббий ниқоб тақиш мажбурийдир. Бу қоидага амал қилмаганларга 135 евро жарима солинади.

Қайд этиш керак, 14 июл куни мамлакат президенти Эммануэл Макрон коронавирус хуружининг янги тўлқини бошланаётганини ва Франция бунга тайёр эканини маълум қилган эди. Ҳозирги кунда инфекция тарқалиши деярли бутун мамлакат бўйлаб кузатилмоқда.

Worldometers.info ҳисоботида Франция коронавирусдан вафот этган беморлар сони бўйича дунёда 6 ўринни банд этган бўлиб, COVID-19 ҳаётдан олиб кетганла сони 30 мингдан зиёдни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img