25 ноябр куни Франция Сенати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасини ҳукуматдан тан олиш сўралган резолюцияни маъқуллади. Бу билан франциялик қонун чиқарувчилар халқаро ҳуқуқ меъёрларини очиқ-ойдин менсимасликларини намойиш қилдилар. Чунки, мазкур ҳудуд Озарбайжонга қарашли ерлар экани, у Арманистон томонидан босиб олингани БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳужжатларида қайд этилган.
Мазкур резолюция қабул қилингани аввало Парижнинг ўзида эътирозларга сабаб бўлди. Хусусан, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжат маъқулланганидан таассуф билдириб, у на Тоғли Қорабоғна, на Арманистонга фойда келтиришини таъкидлади.
Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Франция қабул қилган резолюцияга муносабат билдириб, бу шунчаки оддий қоғоз эканини билдирди.