Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФранция-Ўзбекистон алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда

Франция-Ўзбекистон алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов Франция Республикасининг мамлакатимиздаги вақтинчалик ишончли вакили Брис Рокфё билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда элчихона ахборот хизмати маълум қилди.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, уни кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш билан боғлиқ  масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг жорий  йилнинг 11-май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 8-учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиши доирасида “MEDEF International” Франция тадбиркорлари ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 50 дан ортиқ йирик Франция компания ва банкларининг, шунингдек, Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик, идора ва хусусий компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img