Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФранция иккинчи миллий хавфга рўпара бўляпти

Франция иккинчи миллий хавфга рўпара бўляпти

Кеча, 28 август куни Францияда янги турдаги коронавирус инфекцияси билан зарарланишга доир 7379 та янги ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатда вирус билан зарарланишнинг биринчи тўлқини авжига чиққан баҳор пайтидаги энг юқори кўрсаткичдан атиги 200 тага камдир.

Қайд этилишича, айни пайтда Францияда эпидемиологик ҳолат кун сайин ёмонлашиб бормоқда. Буни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳалокатли томонга ўзгариб бораётганидан хавотир билдираётганидан ҳам билса бўлади.

Буларнинг барчаси бир неча кунлардан сўнг мамлакат мактабларида янги ўқув йили бошланиши арафасида юз бераётгани янада ташвишларга сабаб бўлмоқда. Агар яқин кунларда COVID-19 билан боғлиқ ҳолат ижобий томонга ўзгармаса, Франция коронавирус пандемиясининг янада оғир синовлари билан курашишга мажбур бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img