Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФранция элчихонаси ходимлари ўзбек миллий таомлари билан танишди

Франция элчихонаси ходимлари ўзбек миллий таомлари билан танишди

“Le Cordon Bleu” пазандачилик санъати ва меҳмонхона бошқаруви институти вакили Филип Рошерон ва Франциянинг мамлакатимиздаги  элчихонаси ходимлари Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ва унинг раиси Акбар Умаров томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Франция элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси ва Халқаро ўзбек пазандачилик санъати маркази учун ўз фаолияти билан ўртоқлашиш ва меҳмонларга ўзбек ошпазлик таомларини тақдим этиш имкониятини берди. Мулоқот француз ва ўзбек халқларининг гастрономияга бўлган муштараклигини қайд этиш имконини берди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img