Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФоришдаги 36 йил аввал таъмирланган йўл умуман яроқсиз ҳолатга келиб қолган

Форишдаги 36 йил аввал таъмирланган йўл умуман яроқсиз ҳолатга келиб қолган

Аҳоли билан ўтказиладиган учрашувларда энг кўп кўтариладиган масалалардан бири йўл билан боғлиқ муаммолардир. Бу форишликлар учун ҳам энг оғриқли масалалардан ҳисобланади. Туман ҳудуди бўйлаб ҳаракатланганингизда, абгор аҳволдаги автомобиль йўлларини кўриб форишликларга у манзилдан бу манзилга транспортда етиб олиш осон бўлмаётганига амин бўласиз.

Туманга чегарадош қўшни – Нурота ҳудудига ўтишингиз билан  автомобиль йўллари борасида буткул бошқа манзарага дуч келасиз. Йўлларнинг кафтдек текислиги, ўйдим-чуқурлардан ҳоли экани ҳавасингизни келтиради.

Форишликлар ҳам шундай йўллардан фойдаланишга албатта, ҳақли. Шу боисдан аҳоли вакиллари ўта таъмирталаб аҳволга келиб қолган йўллар муаммосини ҳал этишни сўраб ЎзХДП Фориш туман Кенгаши депутати Эркин Каттабековга мурожаат қилган эдилар. Муаммога эътибор қаратган депутат туман автойўл бўлимига депутатлик сўрови йўллади. Маълум бўлишича, аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган 4R42 автомобиль йўли охирги марта 1985 йилда таъмирланган ва ҳозирда умуман яроқсиз аҳволга келиб қолган.

Партиямиз депутатининг саъй-ҳаракати билан автомобиль йўлини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси депутат томонидан назоратга олинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img