Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонFord автомобилларини электрлаштиришга 4 йил мобайнида 30 млрд доллар сарфлайди

Ford автомобилларини электрлаштиришга 4 йил мобайнида 30 млрд доллар сарфлайди

Бу ҳақда Ford Motor Co. компанияси бош директори Жим Фарли маълум қилди ва электромобиллар даври бошлангани муносабати билан бу йўналишга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилиб, электрда ҳаракатланувчи бир қатор моделлар яратилишини билдирди.

Қайд этиш керак, танқидчилар шу пайтга қадар Ford Motor Co. электромобиллар устида иш олиб бормаётганига эътироз билдириб келаётган эдилар. Компания бош директорининг бу борадаги баёнотини улар мамнуният билан кутиб олишди. Шуниси диққатга сазоворки, Жим Фарли компания бошқарувини қўлга олган ўтган йилнинг 1 октябридан буён “Ford” акциялари баҳоси икки бараварга яқин қимматлади.

Бош директорга кўра, 2030 йилга бориб “Ford” автомобилларининг ҳар 10 тадан тўрттаси электр қуввати ёрдамида ҳаракатланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img