Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФискал институт ташкил этилди

Фискал институт ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди.

Солиққа тортиш ва молиявий назорат соҳалари учун бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича кадрларни кредит-модуль тизими асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш;

кадрлар тайёрлаш борасида хорижий давлатларнинг солиқ органлари ва ўқув муассасалари билан тажриба алмашишни кенгайтириш ҳамда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, ўқув-таълим жараёнига хорижий олимлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш;

бюджет даромадларини шакллантиришда давлат манфаатларини ҳамда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлай оладиган кадрларни тарбиялаш;

солиқ органлари учун илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва автоматлаштирилган таҳлил услублари билан ишлаш кўникмасига эга бўлган мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

солиққа тортиш ҳамда молиявий назорат соҳаларида амалий ва фундаментал илмий-тадқиқотлар олиб бориш натижасида инновацион лойиҳаларни жорий этишни кенгайтириш;

малакали кадрлар тайёрлашни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг замонавий усуллари, халқаро солиққа тортиш, трансферт нархларни белгилаш, таваккалчиликларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил технологиялари (Business Intellegence) ва солиқ маъмуриятчилигида илғор ахборот технологияларини (Big Data) қўллаш асосида ташкил этиш каби вазифалар институтнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб берилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img