Бош саҳифаДолзарбФинляндия НАТО аъзосига айланади

Финляндия НАТО аъзосига айланади

Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг НАТОга аъзо бўлиш ҳаёт-мамот масаласи эканини англаб етган Финляндия бугун НАТОга аъзо бўлиш учун расман ариза топширишни маълум қилди. Шундай қадам энди бу борада якуний хулосага келган Швециядан ҳам кутилмоқда. Мухтасар айтганда, Украинага қарши бошлаган уруши сабабларидан бирини Киевни Шимолий Атлантика алянсига аъзо бўлишига йўл қўймаслик, деб изоҳлаган москва ўзи билиб-билмай, НАТОга аъзо давлатлар сонини яна иккитага кўпайтиришга ҳисса қўшди.

Расмий Хелсинки мамлакат халқи ва ҳукумати НАТО аъзосига айланиш борасида якдил қарорга келиб бўлганини, бунга россиянинг Украинага бостириб кириши сабаб бўлганини ва Киевдан сўнг навбатдаги нишонга айланишлари тобора ҳақиқатга айланиб бораётгани англаб етилганини маълум қилган. “Биз фақат НАТО сафида бўлганимиздагина ўзимизни хавфсиз ҳис этамиз”, – деди мамлакат Бош вазири Санна Марин.

Табиийки, Финляндиянинг мазкур қарори россияни ғазабини қўзғади. ТИВ ва кремл расмийлари дарҳол таҳдидли баёнотлар билан чиқди. Хусусан, кремл оғзи бўлган песков: “Финляндиянинг НАТОга кириши россия учун хавф ҳисобланади ва алянснинг кенгайиши Евроосиёда хавфсизликни таъминлай олмайди”, деди ОАВ билан суҳбатда.

Собиқ президент, россия хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари эса д.медведев эса Шимолий алянснинг кенгайиши ядро уруши бошланиб кетишига сабаб бўлиши билан таҳдид қилди.

Финляндия ҳукумати НАТОга аъзо бўлиш мажбурий чора эканини, мамлакатга россия томонидан доимий хавф мавжудлиги шундай қарор қабул қилишга олиб келганини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img