Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФилиппинда ниқоб тақмаганлар қамоққа олинади

Филиппинда ниқоб тақмаганлар қамоққа олинади

Филиппин президенти Родриго Дутерте тиббий ниқоб тақмаган шахслар қамоққа олинишини маълум қилди.

Давлат раҳбари тиббий ниқоб коронавирус билан зарарланишдан сақловчи энг яхши восита эканини таъкидлаган.

Дутерте пандемия шароитида мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилмайдиганлар қамоққа олинишига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслигини айтар экан, тиббий ниқоб тақмасдан кўчага чиқиш жиддий жиноят эканини, бундайлар қамоққа олиниши ва бошқалар учун ибрат бўлишини билдирган.

Ўтган ҳафта ҳукумат тарқатган хабарда пневмониянинг енгил шакли билан касаллаганлар беморлар уйларидан мажбуран олиб кетилиб, касалхоналарга жойлаштирилиши, бу чора юқумли касаллик кўпайиб кетмаслигининг олдини олиш учун амалга оширилаётгани маълум қилинган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img