Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФилиппинда карантин 1 йилга узайтирилди

Филиппинда карантин 1 йилга узайтирилди

COVID-19 эпидемияси давом этаётгани муносабати билан Филиппин ҳукумати олий ой илгари эълон қилинган умуммиллий фавқулодда ҳолатни яна бир йилга – кейинги йилнинг сентябр ойига қадар узайтирди. Бу ҳақда мамлакат президенти администрацияси маълум қилди.

Президент Родриго Дутерте бу ҳақда қилган чиқишида таъкидлашича, жорий йилнинг март ойида эълон қилинган фавқулодда ҳолат чекловлари туфайли COVID-19 пандемиясига қарши курашда маълум натижаларга эришилган. Бироқ вирус билан зарарланиш ва бунинг оқибатида ўлим ҳолатлари тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Шу боисдан ҳукумат каранитин чораларини 2021 йил 12 сентябрга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, айни пайтгача Филиппида коронавирус билан зарарланганлар сони 279526 нафарни ташкил этмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img