Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФазовий келгиндилар ерликлар билан мулоқотда бўлиб келмоқда

Фазовий келгиндилар ерликлар билан мулоқотда бўлиб келмоқда

Исроилнинг фазо дастури бўйича собиқ директори, профессор Хаим Эшед ўзга сайёраликлар аллақачондан бери одамзот билан алоқада бўлиб келаётгани, фақат буни сир тутишни сўраганини маълум қилди.

«Келгиндилар одамлар буни тушунишлари ва ваҳимага тушмасликлари учун вақт талаб этилишини билдирган. Улар оммавий ваҳима кўтарилишини истамайдилар. Улар барчаси ақл ва тушунилган ҳолда бўлишини хоҳлашмоқда», — деди бу ҳақда истеъфодаги генерал.

Унинг айтишича, ўзга сайёраликлар инсоният тараққий этиши ва фазовий кенглик нима эканини тушуниб етгунларига қадар кутишга қарор қилганлар. Улар билан Америка ҳукумати ўртасида Ерда тажрибалар ўтказиш борасида келишув мавжуд.

Жумладан, ўзга сайёраликлар ҳозирда Сомон йўли галактикасини ўрганмоқдалар ва бу борада америкаликлар уларга ёрдам кўрсатмоқда. Эшеднинг ишонтиришича, Марс сайёрасига яқин жойда келгиндиларнинг ерости базаси мавжуд ва улар ҳозирда ўша жойда яшамоқдалар. Улар билан америкалик астронавтлар алоқада бўлиб турибди.

Эшеднинг айтишича, бу гапларни беш йил илгари айтганда, уни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизишган бўларди. Ҳозир эса академик доираларда бу борада вазият ўзгарган ва улар мавзу борасида қизғин баҳслашмоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img