Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФаластинда сайловлар ўтказилади

Фаластинда сайловлар ўтказилади

Президент Маҳмуд Аббос мамлакатда президент ва парламент сайловлари ўтказиш ҳақида топшириқ берди ва бу сиёсий жараёнларда демократик тамойилларга амал қилиши муҳим эканини таъкидлади.

Охирги 15 йил мобайнида илк марта ташкил этилаётган парламент сайлови жорий йилнинг 22 майида, президентлик сайлови эса 31 июлда ўтказилиши режалаштирилган.

Хабарда қайд этилишича, “Президент сайлов комиссиясига ва барча давлат ҳокимияти идораларига мамлакатнинг барча шаҳарларида демократик сайлов жараёнларини бошлаш ҳақида топшириқ берган.

“Reuters” ахборот агентлигига кўра, президент Маҳмуд Аббос шу йил билан анчадан буён давом этиб келаётган ички зиддиятларга барҳам беришни ўйламоқда.

Қайд этиш керак, Фаластин Исроил билан муносабатларни тиклади. Тел-Авив бунга жавобан бу ташаббус минтақада тинчликни сақлашда муҳим аҳамият касб этишини, кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари мавжудлигини билдирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img