Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФаластин халқига қарши қаратилган босқин

Фаластин халқига қарши қаратилган босқин

Исроил истилосидаги Ғарбий Соҳил бир қисмининг аннексия қилинишига қарши фаластинликлар кўчага чиқиб намойиш қилган. Жараён 1 июл куни расман бошланиши керак эди, бироқ Исроил ташқи ишлар вазири бундай бўлмаслигини маълум қилди.

Намойишлар Ғазо шаҳрида ва Ғарбий Соҳилнинг Иерихон шаҳрида кузатилмоқда. Ғазони бошқарувчи “ХАМАС” ҳаракати сўзловчиси Фавзи Барҳумнинг айтишича, АҚШ Президенти Доналд Трамп тинчлик режасига кўра амалга оширилиши кутилаётган аннексия Фаластин халқига қарши қаратилган босқин бўлиб, Фаластин давлатчилигининг олдини олишга қаратилган ташаббус ҳамдир.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху аннексияни 1-июл куни бошламоқчи эди, аммо АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича вакили Ави Беркович билан учрашувдан сўнг жараённи кечиктиртишга қарор қилди. Нетаняхунинг коалицион ҳукуматдаги ҳамкори, Мудофаа вазири Бенни Ганц аннексияга ҳали эрта, АҚШ режасини минтақадаги ҳамкорлар билан келишиб ҳамда халқаро ҳамжамият розилиги билан амалга ошириш керак, дейди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img