Бош саҳифаДолзарб“Facebook” тарихидаги энг йирик узилиш кузатилди

“Facebook” тарихидаги энг йирик узилиш кузатилди

Марк Цукерберг корпорацияси ташкил этилганидан буён давомли ва энг йирик узилишга дуч келди. Гап шундаки, бир вақтнинг ўзида “Facebook”, “Instagram” ва “WhatsApp” ижтимоий тармоқлари ишламай қолди. Gmail тармоғида ҳам носозликлар кузатилди. Шунинг билан бирга “Netflix”, “Spotify”, “Snapchat”, “Tinder” ва “Signal” платмормаларида ҳам муаммолар қайд этилган.

Узилишлар бартараф этилавермагч, “Facebook” зудлик билан ходимларидан бир гуруҳини серверларни созлаш учун Калифорнияга юборди. Бироқ, компания биносидаги электрон тизим ишдан чиққани сабабли улар бир соатга яқин вақт давомида бинога кира олмаган.

“Facebook” хавфсизлик хизматининг расмий вакили бу орада жамоатчиликка мурожаат қилиб, платформадаги носозликлар кибер ҳужум туфайли юзага келгани эҳтимоли жуда кам эканини маълум қилади.

АҚШда давлатга хиёнат қилганликда айбланаётган МРБ собиқ жосуси Эдвард Сноуден “Facebook”даги глобал узилишларга муносабат билдириб, “Twitter”да” “Facebook” ва “Instagram” сирли тарзда офлайнга кетади ва ушбу ажойиб кунда дунё янада соғлом бўлади”, – деб ёзди.

Империясидаги муаммолар ортида Марк Цукерберг бир неча соат ичида 6,6 миллиард доллар йўқотди ва “Forbes” талқинидаги дунё миллиардерлар рўйхатида 6 поғона пастлади.

“Privacy Affairs” интерет нашри бу орада тасдиқланмаган, лекин хавотирларга сабаб бўлган хабар тарқатди. Унга кўра, “Facebook” фойдаланувчиларидан 1,5 млрд нафарининг шахсий маълумотлари “қора бозор”га чиқиб кетган.

“Facebook”даги муаммо ортидан “Telegram” ҳам анчайин муаммолар юзага келди. Бунга сифатида бир неча соат ичида 50 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчи тармоққа қўшилгани ва шу боисдан юклама ортгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Facebook” фаолиятидаги узилишларга динамик йўналтиргич протоколининг янгиланиши муваффақиятсизликка учрагани сабаб бўлган. Қайд этиш керак, компаниядаги бир кунлик узилиш жаҳон иқтисодиётига 269 млн доллар зарар етказади.

Глобал тармоқдаги узилиш қарийб олти соат давом этгандан сўнг бартараф этилди. Компанияга кўра, магистрал йўналтиргичлардаги хатолик билан амалга оширилган ўзгаришлар муаммога сабаб бўлган. Шунинг билан бирга, компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига зарар етказилмаганини маълуқ қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img